Ўзбекистон ҳукумати кечки ва тунги пайтларда сабабсиз кўчага чиқмасликка чақирмоқда
Аёз ва кучли қор ёғиши муносабати билан Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, Қурилиш, уй-жой коммунал хизмат вазирлиги фуқароларни эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.
– бино ва кўп квартирали уйларнинг кириш йўлакларидан чиқишда яхламалар мавжудлиги, шунингдек, уйларнинг том ва кириш йўлакларида ҳосил бўлаётган муз бўлаклари (сумалаклар) хавфини инобатга олиб, ҳушёрликни оширинг ва эҳтиёт бўлинг;
– дарахт шохлари ёхуд улардан тушадиган қор уюмларидан транспорт воситаларингизни эҳтиёт қилиш мақсадида, уларни махсус тўхташ учун ажратилган бўш жойларда қолдиринг;
– кўп квартирали уйларнинг кириш йўлакларидан кириш ва чиқишда ортиқча иссиқлик йўқотилишининг олдини олиш учун эшикларни ёпиқ ҳолда қолдиринг;
– – аҳоли турар жойларига кираётганда автоуловингиз тезлигини пасайтиринг ва транспортлар орасидаги масофани сақланг, чунки секин ҳаракатланаётганда муз ҳолати ва бошқа автомашиналарига сезгирлик, шунингдек, тўсатдан содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларга жавоб беришга вақт кўпроқ бўлади;
– кечки ва тунги вақтда сабабсиз ташқарига чиқманг, жамоат транспортидан фойдаланинг, хавфсизлик нуқтаи назаридан шахсий транспорт воситаларидан фойдаланманг;
– фавқулодда вазиятлар ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, газ плиталарини тунги вақтда ёниқ ҳолатда қолдирманг.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан кўп квартирали уйлар бошқарувчи ташкилотлари ходимларини кенг жалб қилган ҳолда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ҳамда уларга туташ ҳудудларни қор ва муздан тозалаш юзасидан кенг кўламли ишлар, шунингдек, муз бўлаклари ва йиқилган дарахт ҳамда кўчатларни олиб ташлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қор массалари, муз бўлиши мумкин бўлган томи баланд уйларга яқинлашмаслик, бундай жойларда болаларнинг ўйнаши ва бўлишига йўл қўймасликни тавсия қилади. Бинога яқинлашганда, унинг томига хавфсиз масофадан қараш ва қор массалари, музлар ва сумалаклар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Йўлакда ҳаракатланаётганда, бинолар томидан қор ёки муз тушиши мумкин бўлган жойлардан узоқроқ туриш лозим.
Бундан ташқари, кўчада наушниклар билан юрмаслик тавсия этилади, чунки сиз қулаётган қор массалари ва сумалаклар, шунингдек шохлар ва дарахтларнинг шовқинини эшитмаслигингиз мумкин.
Агар одам томдан тушган қор массалари ва муздан жароҳатланган бўлса, дарҳол тез ёрдам чақириш зарур.
Шарҳлар