Ўзбекистон қуруқлик портлари тўғрисидаги келишувга қўшилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг қуруқлик портлари тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувига қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзади.
Шартноманинг асосий мақсади Осиё-Тинч океани минтақасида транспорт ташувларини уйғунлаштириш ва енгиллаштириш учун халқаро аҳамиятга эга бўлган логистика марказларини (қуруқлик портларини) қуриш ва ишлатиш бўйича кўрсатмаларни ишлаб чиқишдан иборат.
Шартномага қўшилиш Ўзбекистоннинг логистика марказларини (қуруқлик портларини) халқаро аҳамиятга эга объектлар сифатида қабул қилинишига ва рўйхатга киритилишига имкон беради.
Транспорт вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш бўйича масъул ваколатли орган этиб белгиланди.
Шарҳлар