Ўзбекистон ва Германия вакиллари ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди
16 июль куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Германия Федератив Республикаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар вазирлиги парламент давлат котиби Анетте Крамме билан учрашди.
Сенатда бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлаш ва парламентлараро алоқаларни ривожлантиришга доир масалалар муҳокама қилинди.
Германия вакиллари Президент Ш.Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатида амалга ошираётган ислоҳотларини юқори баҳолади.
Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасида миграция ва мобиллик бўйича ҳукуматлараро битимнинг аҳамияти муҳокама қилинди. Товарларни барқарор етказиб бериш занжирини йўлга қўйишга эътибор қаратилди. Меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини яна-да ривожлантиришга келишиб олинди.
Шарҳлар