Bo'limsiz

Ўзбекистон ва Грузия 2023-2024 йилларда ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини имзолади

Абдулла Арипов и Иракли Гарибашвили. Фото: https://gov.uz/

17 июль куни Тбилисида Ўзбекистон ва Грузия бош вазирлари бошчилигида икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг йиғилишида Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон томони Грузияга электр техникаси маҳсулотлари, автомобиллар, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари, сарҳил ва қуруқ мева-сабзавотлар, полимер ва кимё маҳсулотлари етказиб беришга тайёрлиги билдирилди.

«Бугунги кунда икки давлат компаниялари иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган кўплаб инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномалари рўйхати имзолаш учун тайёрланган», – дейилади хабарда.

Кенгайтирилган учрашувдан сўнг Грузия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳаракатлар режаси имзоланди, дея хабар беради Грузия бош вазирининг матбуот хизмати.

Томонлар икки давлат Савдо-саноат палаталари томонидан “Грузия-Ўзбекистон” ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзоладилар. Ҳужжат палаталар раислари томонидан имзоланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.