Ўзбекистон ва Хитой умумий қиймати 190 млн доллардан ошадиган лойиҳаларни амалга оширишни келишиб олишди
8 сентябрь куни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида (Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) вазир ўринбосари Сарвар Ҳамидов ва Ўзбекистонда ташриф билан бўлиб турган Хитой Халқ Республикаси Халқаро тараққиёт соҳасида ҳамкорлик бўйича агентлиги раисининг ўринбосари Дэн Боцин ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги ёзади.
ИССВ маълумотларига кўра, музокаралар чоғида ХХР ҳукумати грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг боришини кўриб чиқиб, икки томонлама молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинган.
Учрашув якунида устувор грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ҳужжат қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва институционал ривожланиш каби соҳаларда умумий қиймати 190 миллион доллардан ортиқ бўлган 14 та лойиҳани амалга оширишни кўзда тутади.
Шарҳлар