Ўзбекистон ва Хитойнинг CNNC компанияси уран қазиб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилади

Фото: Мингеологии

Ўзбекистоннинг «Навоийуран» давлат корхонаси ва Хитойнинг China National Nuclear Corporation (Хитой миллий ядро корпорацияси, CNNC) компанияси ўртасида уран саноати соҳасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди, дея хабар беради Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг матбуот хизмати.

Навоий вилояти делегацияси Пекинда табиий уран саноатини ривожлантириш бўйича биринчи халқаро форумда иштирок этди. Ташриф доирасида CNNC вице-президенти Шэн Янфэнг билан учрашув ташкил этилди ва ҳужжат имзоланди.

“Мулоқот чоғида уран саноатига оид бошқа инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди”, — дейилади хабарда.

Ташриф давомида Геология вазирлиги ва «Навоийурана» вакиллари CNNC компаниясининг уран рудасини ер остидан қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича фаолияти, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш жараёнлари билан танишди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.