Ўзбекистон ва Иордания давлатлар ўртасида парвоз қилувчи авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни бекор қилди
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама келишувда авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни бекор қилишни назарда тутувчи протокол имзоланди.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Куала-Лумпурда бўлиб ўтган ИCАО ИCАН-2024 тадбирида Ўзбекистон ва Иордания делегацияси ўртасидаги навбатдаги музокаралар бўлиб ўтган.
Шунингдек, икки давлат авиация маъмуриятлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Улашиш:
Шарҳлар