Ўзбекистон ва Исроил давлати авиақатновлардаги чекловларни олиб ташлаш ҳақида келишиб олди

Фото: unsplash.com

Ўзбекистон ва Исроил давлати мамлакатлар ўртасидаги ҳаво қатновига қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича келишувга эришди, дея хабар беради Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги «Дунё» ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчиси Феруза Маҳмудова ва Исроил транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вазири Мири Регев 1994 йил 4 июлдаги ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.

Ҳужжатда давлатлар ўртасида ҳаво ташувлари учун авиаташувчилар сони ва йўналишлари бўйича чекловлар олиб ташланиши назарда тутилган. Ушбу келишув янги истиқболли йўналишларни очиш ва янги авиакомпанияларни жалб қилиш, шунингдек, ўзаро сайёҳлик оқимини оширишга ёрдам беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.