Ўзбекистон ва Италия стратегик ҳамкорлик муносабатлари тўғрисида декларация қабул қилди

Фото: пресс-служба президента Узбекистана

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Италия Республикаси Вазирлар кенгаши раиси Жоржа Мелони икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Етакчилар ҳузурида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган 11 та давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни алмашиш маросими ҳам бўлди. Ҳуқуқий масалаларда, саноат мулки ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битимлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги билан Италия савдо агентлиги ўртасида реставрация соҳасида, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш фонди ва Италия Республикаси маданият вазирлиги ўртасида маданият соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури ҳамда 2026 йилга қадар маданий алмашинувлар дастури қабул қилинди.

Бир кун аввал бўлиб ўтган Ўзбекистон-Италия бизнес-форуми доирасида умумий қиймати 9 миллиард евродан ортиқ инвестицион битимлар ва савдо шартномалари пакети имзоланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.