Ўзбекистон ва Япония озиқ-овқат саноати соҳасида тажриба алмашади
24 июнm куни Тошкентда Ўзбекистон – Япония қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш форуми ҳамда Япон пазандачилик кўргазмаси бўлиб ўтади.
Икки мамлакатнинг қатор ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказиладиган ушбу форумда томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида ишбилармонлик ва экспорт бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари ҳамда Япониянинг Ўзбекистондаги инновацион салоҳияти ва унинг илмий ютуқлари хусусида сўз юритади.
Шунингдек, унда Япония компанияларининг илғор тажрибаси ва «ноу-хау»лари ҳамда янги истиқболлари тақдим этилади.
«Япония – Ўзбекистон Ипак йўли» фондининг хабар қилишича, Япон пазандачилик кўргазмаси ҳам иштирокчиларга намойиш этилади. Унда Япония ошхонаси мутахассислари гуруч навларидан тайёрланган япон таомлари, юқори сифатли балиқ маҳсулотлари, япон чойининг жаҳонга машҳур навлари ва ширинликларини тақдим этади.
Шарҳлар