Ўзбекистон ва ЮНЕСКО сунъий интеллект соҳасида Беруний номидаги мукофотни таъсис қилди
Ўзбекистон ЮНEСКО билан биргаликда сунъий интеллект соҳасида этикани тарғиб қилиш орқали илмий мулоқотни рағбатлантириш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги ЮНEСКО-Ўзбекистон халқаро мукофотини таъсис этди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг 25 августдаги қарорида сўз боради.
Қарор сунъий интеллект соҳасида ахлоқий жиҳатлар, инклюзивлик ва маданий хилма-хилликни тарғиб қилиш мақсадида қабул қилинди, дейилади ҳужжатда.
Қарорда 4−8 сентябрь кунлари ЮНEСКОнинг Париждаги (Франция) бош қароргоҳида олим ва файласуф ҳаёти ва фаолиятига бағишланган халқаро кўргазма ва тадбирлар ўтказилиши маълум қилинган.
Кўргазма учун жаҳон кутубхоналарида сақланаётган Беруний қўлёзмаларининг нусхаларини ўз ичига олган махсус каталог нашр этилади. Тадбир доирасида Ўзбекистон давлат филармониясининг концерти бўлиб ўтади.
Шарҳлар