Ўзбекистон ва Кипр Республикалари Савдо-саноат палаталари вакиллари учрашди

Foto: Savdo sanoat palatasi

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов Кипр Республикаси савдо-саноат палатаси (CCCI) президенти Ставрос Ставро ва Кипрнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кипрос Ёргаллис билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни, хусусан, чарм-пойабзал, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, виночилик ва узумчилик саноати соҳаларида кенгайтириш, шунингдек, 2007-йилда Палаталар ўртасида имзоланган ўзаро англашув Меморандумини қайта имзолаш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Савдо-саноат палатаси кипрлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишдан манфаатдор бўлган Ўзбекистон компаниялари ўртасида ишбилармонлик учрашувлари ўтказиш учун CCCI делегациясини Ўзбекистонда қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида кооперация ўрнатиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Кипр ишбилармон доиралари делегациясининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишга келишиб олдилар.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.