Ўзбекистон ва ОИИБ қиймати 4 млрд долларлик лойиҳалардан иборат “йўл харитаси”ни имзолади

Фото: president.uz

Шавкат Мирзиёев 25 сентябрь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида ушбу етакчи халқаро молия институти президенти Цзинь Лицюнни қабул қилди.

Ўзбекистон Президенти ОИИБ билан 2030 йилгача инфратузилмани ривожлантириш бўйича стратегик шериклик дастурини тайёрлашга киришиш ташаббусини илгари сурди.

“Устувор йўналишлар сифатида камбағалликни қисқартириш, Янги Тошкентни барпо этиш, давлат-хусусий шериклик ва хусусий сектор лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш, сув, транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш каби соҳалар белгиландиМарказий Осиё минтақасида йирик инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди”, – дейилади президент матбуот ихзматининг хабарида.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида умумий қиймати 4 миллиард доллардан ортиқ истиқболли лойиҳалардан иборат 2026 йилга қадар даврга мўлжалланган янгиланган «йўл харитаси» имзоланди..

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.