Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти Фирудин Сафаров вафот этди

Фото: Министерство культуры РУз

26 июль куни Ўзбекистон ва Озарбайжон халқ артисти, атоқли режиссёр ва опера саҳнаси устаси Фирудин Сафаров 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

“Фирудин Сафаров опера театри санъатида ўчмас из қолдирган ноёб истеъдод эгаси эди. У қалбимизда фидойи ва содиқ санъаткор сифатида сақланиб қолади”, — дея хулоса қилди Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.