Ўзбекистон ва Қозоғистон Ёвроосиё фуқаро авиацияси конференциясини ташкил этиш ташаббуси тўғрисидаги ҳужжатни имзолади
10 сентябрь куни “Ўзавиация” агентлиги ва “Қозоғистон Авиация маъмурияти” АЖ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Арманистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Молдова, Тожикистон ва Ўзбекистон иштирокида “Евросиё Фуқаро Авиацияси Конференцияси”ни (EACAC – ЭураАциан Cивил Авиатион Cонференcе) ташкил этиш бўйича қўшма ташаббус, шунингдек, парвозлар хавфсизлиги масалалари бўйича идоралар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорликда коинотга сунъий йўлдошлар гуруҳини учиришни режалаштираётганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар