Ўзбекистон ва Россия Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади
Ўзбекистон ва Россия Федерацияси президентлари кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади. Имзолаш маросими Самарқанддаги самарали музокаралар якунида бўлиб ўтди.
«Мазкур декларация Ўзбекистон ва Россиянинг кўп қиррали ҳамкорлиги ривожида янги босқич бошланганидан далолат беради. Унда ўзаро алоқаларга алоҳида эътиборга молик яқин ва жадал ҳамкорлик сифатида қаралиши қайд этилган. Хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, атом энергетикаси, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни аниқ йўналишлар асосида ривожлантириш кўзда тутилган», – дейилади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Томонлар машинасозлик, кимё, нефть-кимё ва геология соҳаларида умумий қиймати 4,6 миллиард долларлик янги сармоявий битимлар пакетини имзоладилар.
Томонлар Ўзбекистон ҳудудларида қўшма саноат парклари ташкил этишга, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия ҳудудларининг навбатдаги Форумини ўтказишга келишиб олдилар.
Шарҳлар