Bo'limsiz
Ўзбекистон ва Россия президентлари “стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини” муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон суҳбатини ўтказди, унда икки мамлакат ўртасида «стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди».
«Савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди», – дея қайд этади Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.
Икки мамлакат етакчилари бўлажак тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқиб, яқин муддатларда қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини, Ўзбекистон-Россия ҳудудлар, таълим ва медиа форумларини ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар.
Минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Улашиш:
Шарҳлар