Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгаши йиғилиши доирасида томонлар 20 млрд долларлик лойиҳалар ҳақида келишиб олишди
27 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия давлат раҳбарларининг раислигида икки мамлакат ҳудудлари кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Савдо ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш учун Россияда Ўзбекистоннинг тўлақонли савдо ваколатхонаси очилади.
– Қўшма лойиҳаларнинг умумий портфели 45 миллиард доллардан ошган. Бугунги саммит доирасида кооперациянинг янги лойиҳалари бўйича 20 миллиард долларлик келишувларга эришилди, шундан чорак қисми ҳудудлар ҳиссасига тўғри келади, – деди Ўзбекистон президенти.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Россиянинг тарихий шаҳарларига туристик йўналишлар ва саёҳатларни ривожлантириш бўйича янги қўшма дастурларни қабул қилишни таклиф этди.
Улашиш:
Шарҳлар