Ўзбекистон ва Саудия Арабистони қиймати 12 млрд долларлик келишувларни имзолади

Министр инвестиций Саудовской Аравии и президент Узбекистана
Фото: президент Узбекистана

Ўзбекистон президенти 27 ноябрь куни Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Ҳолид ал-Фалиҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Саудия делегациясининг бу галги ташрифи доирасида кимё, энергетика, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, IT ва инфратузилмани ривожлантириш соҳаларида 12 миллиард долларлик ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.

Республиканинг турли ҳудудларидаги йирик энергетика лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек,  транспорт инфратузилмаси ва коммунал хўжалиги, геология, ирригация, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, олий таълим, меҳнат миграцияси бўйича умумий қиймати 11 миллиард долларлик янги лойиҳа ва дастурларни илгари суришга келишиб олинди.

Шунингдек, вазир Ҳолид ал-Фалихни Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси ва ҳар томонлама кўмаги учун “Дўстлик” ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.