Ўзбекистон ва Танзания ўртасида ҳафтасига 20 та йўловчи рейси ишга тушади
Ўзбекистон ва Танзания ўртасида ҳафтасига 20 та йўловчи рейсини йўлга қўйиш ва ҳаво орқали чексиз юк ташиш хизматларини йўлга қўйиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар беради.
Бу, ўз навбатида, Ўзбекистондаги сайёҳлик компаниялари ва авиакомпаниялар учун транзит туристлар оқимини ривожлантириш учун ажойиб имкониятдир. Шунингдек, у Танзания аҳолисига Ўзбекистонга зиёрат туризмини амалга ошириш учун Туризм ва авиакомпаниялар қўмитасига янги эшикларни очади.
ICAN-2024 тадбири доирасида Транспорт вазирлиги делегацияси Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида бир қатор давлатлар билан янги йўналишларда ҳаво қатновларини йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди.
Улашиш:
Шарҳлар