Ўзбекистон ва Туркия қидирувдаги шахсларни ушлаш ва депортация қилиш масалаларини муҳокама қилди

Foto: kun.uz

Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Президентлари ўртасида эришилган келишувларга мувофиқ, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати марказий аппаратида ДХХ раиси Абдусалом Азизов Иброҳим Қалин раҳбарлигидаги Туркия Миллий разведка ташкилоти делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, хусусан, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, террорчилик фаолиятига алоқадор бўлган қидирувдаги шахсларни ушлаш ва депортация қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Туркия делегациясининг ташрифи икки давлат ўртасидаги юқори даражадаги сиёсий алоқалар жадал ривожланиб бораётган бир шароитда бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Туркия қардош давлатлар сифатида замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларида якдил позицияга эга.

Ҳозирги вақтда фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар ва амалий ҳамкорлик мамлакатларни терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларидан ҳимоя қилишга қодир эканлигини таъкидлаш жоиз.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.