Ўзбекистон ва Жанубий Корея авиация делегациялари ўртасида келишувларга эришди

Фото: review

Ўзбекистон Жанубий Корея билан меморандум имзолади ва авиация делегациялари ўртасида қатор келишувларга эришди, дея хабар беради Транспорт вазирлиги.

Учрашув Сеулда бўлиб ўтди, унда икки давлат делегациялари ҳар бир авиакомпания учун режалаштирилган рейсларни ҳафтасига 10 тадан 24 тагача оширишни муҳокама қилди.

Бундан ташқари, музокаралар давомида томонлар “Очиқ осмон” махсус режимидан икки томонлама фойдаланишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг “Чежу” ва Ўзбекистоннинг “Самарқанд” халқаро аэропортларида икки томон авиакомпаниялари учун эълон қилинади.

«Очиқ осмон» режими – бу турли мамлакатлар самолётлари учун ҳеч қандай чекловларсиз бир-бирига эркин парвоз қилиш имкониятидир.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.