Ўзбекистон ва Жанубий Корея рейслар сонини оширади
Ўзбекистон ва Жанубий Корея авиация маъмуриятлари икки давлат ўртасида белгиланган авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни бекор қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар беради.
Томонлар ҳар бир томон авиакомпаниялари учун режалаштирилган рейслар сонини ҳафтасига 10 тадан 24 тагача оширишга келишиб олдилар.
“Бу ҳар бир томоннинг авиакомпанияларига Ўзбекистонга хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича ҳукумат сиёсати доирасида икки мамлакат ўртасида ҳафтасига 24 та рейсни (жами 48 та рейс) амалга ошириш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Икки давлатнинг тайинланган авиакомпаниялари Тошкент ва Сеул ўртасида ҳафтасига 12 тагача, Кореянинг ҳудудий вилоятларидан Тошкентга тўрттагача рейсни, Ўзбекистон вилоятларидан Сеулга бир хил миқдордаги рейсларни, Ўзбекистон ва Кореянинг ҳудудий ҳудудлари ўртасида ҳафтасига тўрттагача рейсни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шарҳлар