Ўзбекистон ва Жанубий Корея савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўйича доиравий дастурни имзолади
Сешанба куни Сеулда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида Савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўйича доиравий дастур (Trade and Investment Promotion Framework, TIPF) имзоланди, дея хабар беради Корея Республикаси Саноат, савдо ва энергетика вазирлиги. Ҳужжат Ўзбекистон ва Жанубий Корея инвестициялар, саноат ва савдо вазирларининг ўринбосарлари томонидан имзоланди.
TIPF – янги механизм бўлиб, Жанубий Корея вазирлигига иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, ишончни мустаҳкамлаш ва таъминот занжирини ривожлантириш, рақамли технологиялар ва биотехнологиялар каби соҳаларни ривожлантириш имконини беради.
Ўзбекистон Марказий Осиёда Корея Республикаси билан бундай шартнома имзолаган биринчи давлат бўлди ва умумий ҳисобда еттинчи давлатга айланди. Имзолаш маросими Ўзбекистон-Корея бизнес-форуми доирасида ўтказилди, унда ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов иштирок этди.
Шарҳлар