Ўзбекистон жаҳон чемпионатида жами 13 та медални қўлга киритди
Черногориянинг Будва шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давом этган шиддатли баҳслар якунида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза, жами 13 та медалга сазовор бўлди. Бу ҳақида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Эътиборлиси, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Қуйида барча ғолиб ва совриндорлар исм-фамиляси келтирилди:
Олтин медал:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63.5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
Кумуш медал:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шаҳобиддинова
Бронза медал:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова
Шарҳлар