Ўзбекистон зилзила оқибатларини бартараф этиш учун Туркияга қутқарувчилар гуруҳини юборади

Фото: Reuters

Табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Туркияга Ўзбекистондан инсонпарварлик ёрдами, шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари (ФВВнинг 60 нафар қутқарувчиси ва 3 та махсус қутқарув машинаси) жўнатилади. Шавкат Мирзиёев ана шундай кўрсатма берди.

Туркияда бир кун ичида иккинчи марта зилзила содир бўлди. Москва вақти билан соат 13:24 да Туркияда 7,8 магнитудали янги зилзила содир бўлди, дея хабар беради сейсмологлар. Ерости силкинишлари пойтахт Анқарада ҳам сезилган.

Диярбакир шаҳрида зилзила натижасида бир бино қулаган, қулаш лаҳзалари телевидение орқали жонли эфирга тушиб қолган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия ва Суриядаги биринчи зилзила оқибатида камида 1300 киши ҳалок бўлган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.