Ўзбекистонда 1% кешбек олишга чеклов ўрнатилди
Президент қарорига баъзи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Шундай қилиб, 2024 йил 1 январдан бошлаб кешбек 1% миқдорида олинганда, ойлик харидлар суммасига чеклов (60 БҲМ) ўрнатилди .
Корпоратив карталар билан сотиб олинган товарлар учун кешбек бекор қилинди.
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган жисмоний шахсларга яна 4 турдаги товарлар учун (ун, қанд, дори-дармон ва тиббий хизматлар) ҚҚС қайтарилади. «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»даги фуқароларга ойига 3,4 млн сўм миқдоридаги (10 БҲМ) харидлари учун ҚҚС қайтарилади.
Харид чекида банк картаси тури (корпоратив ёки шахсий) кўрсатилиши шарт.
Улашиш:
Шарҳлар