Ўзбекистонда 10 ой давомида содир бўлган ЙТҲда қарийб 2000 киши ҳалок бўлган
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар қилишича, мамлакатда йил бошидан буён 7681 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Ушбу ЙТҲлар натижасида, 1964 нафар киши ҳалок бўлган, 6886 нафари эса тан жароҳати олган.
Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп йўл транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳрида (1023 та) содир бўлган. Қайд этилишича, ушбу давр ичида энг кўп ЙТҲни (1613) 23-27 ёшли ҳайдовчилар содир этган, деб ёзади UzNews.
ЙТҲлар натижасида 1268 нафар бола жабрланган. Йўл транспорт ҳодисаси содир этган ҳайдовчиларнинг 202 нафари аёл ,7479 нафари эса эркак киши.
Улашиш:
Шарҳлар