Ўзбекистонда 19 ёшли йигит Чорвоқда ўлимга олиб келган тўқнашув учун уч йилга қамалди

Фото: marakanda travel

Бўстонлиқ туман суди июль ойида Чорвоқ сув омборида гидроциклда катамаранга урилиб, икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган 19 ёшли Ф.K.га нисбатан ҳукм чиқарди, деб ёзади Kun.uz.

Ҳодиса 20 июль куни Ф.К.нинг гидроциклни бошқаришга ҳужжатлари бўлмаган ҳолда, соҳил ҳудуди яқинида унда катта тезликда ҳаракатланаётган вақтда содир бўлган. Гидроцикл тўсатдан йўналишини ўзгартириб, катамаран билан тўқнашган ва яқин атрофда сузаётган уч кишини уриб юборган. Натижада улардан икки нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, яна бири жароҳат олган.

Суд жараёнида Ф.К ўз айбига иқрор бўлиб, жабрланувчиларнинг яқинларидан кечирим сўради. Суд уни сув хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги учун Жиноят кодексининг 260-моддаси билан уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.