Ўзбекистонда 23 октабрь куни совуқ ҳаво кутилмоқда
23 октабрь куни Ўзбекистонда ҳаво совуқ бўлиши ва вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Тошкентда куннинг биринчи ярмида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10°, кундузи 12-14° илиқ бўлади.
- Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
- Бухоро ва Навоийда ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
- Тошкент вилояти, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
- Қашқадарё ва Сурхондарёда ёғингарчилик бўлмайди, фақат Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 14-19° илиқ бўлади.
- Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан ғарбга 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим туманларда кучли ёмғир ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Ғарбдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар