Ўзбекистонда адвокатлик бюролари, фирмалари ва ҳайъатларини рўйхатга олиш учун давлат божи камайтирилди
Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ №905, 07.02.2024 года) билан “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳамда юридик маслаҳатхоналарни қайта рўйхатдан ўтказиш функциялари адлия органларидан Давлат хизматлари марказларига ўтказилди.
Шунингдек, уларни рўйхатдан ўтказганлик учун тўланадиган давлат божи миқдорлари камайтирилди, жумладан:
адвокатлик бюролари, адвокатлик фирмалари ва адвокатлар ҳайъатлари рўйхатдан ўтказилганда давлат божи БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди. (Илгари БҲМнинг 2 баравари эди).
Бундан ташқари, боғдорчилик-узумчилик ширкатларини, матлубот, ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги кооперативларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳам Давлат хизматлари марказларининг зиммасига юклатилди, дея хабар беради Адлия вазирлиги.
Шарҳлар