Ўзбекистонда аёллар катта сиғимли автобусларни бошқариши мумкин

Фото: Черповец

Аёлларга 2,5 тоннадан ортиқ юк машинасини ёки 14 нафардан ортиқ йўловчиси бўлган автобусни бошқаришни тақиқловчи ҳужжат ўз кучини йўқотди, дея хабар беради Транспорт вазирлигининг матбуот хизмати.

Шундай қилиб, хотин-қизларнинг қуйидаги соҳаларда меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун ҳуқуқий асос яратилди:

– юк кўтариш қуввати 2,5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарини бошқариш;

– 14 кишидан ортиқ йўловчиси бўлган автобусларни бошқариш.

Шунингдек, вазирликнинг қайд этишича, янгилик транспорт соҳасида гендер тенглигини таъминлаш ва аёлларни катта сиғимли автобуслар, жумладан, электробусларни бошқаришга жалб этиш имконини беради.

Қайд этилишича, замонавий транспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга қулай ва соғлом меҳнат фаолиятини амалга ошириш имконини беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.