Ўзбекистонда қайси вакансиялар талабга эга
Anhor.uz нашри Ўзбекистонда энг катта талабга эга вакансиялар таҳлилини ўтказди.
hh.uz порталига кўра, Ўзбекистонда энг катта талабга эга касб – бу «Менежер»ликдир.
Шундай қилиб, биринчи ўринни «Менежер» позицияси эгаллади. Айни пайтда Ўзбекистонда ушбу касб бўйича 2185 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, маоши 25 миллион сўмгача.
Иккинчи ўринда «Дастурчи» позицияси келмоқда, бу касб бўйича 608 та бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, тўлов миқдори 37 миллион сўмгача.
Учинчи ўринда «Оператор» касби эгаллади, у бўйича 416 та бўш иш ўрни қайд этилиб, маоши – 12,5 млн. гача.
Тўртинчи ўринда «Администратор» иш ўрни келмоқда, у бўйича 328 та бўш иш ўрини мавжуд, маоши 11 миллион сўмгача.
Бешинчи ўринда «Сотувчи» позицияси, у бўйича 149 та бўш иш ўрни мавжуд, маоши – 9,5 млн.сўмгача.
Унча талабга эга бўлмаган вакансия сифатида эса “Қўриқчи” позицияси қайд этилди, у бўйича атиги 9 та бўш иш ўрини мавжуд бўлиб, маоши 4,4 миллион сўмгача.
Ўсмир қизларга иш топиш қанчалик қийинлиги ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Шарҳлар