Ўзбекистонда ҳар йили мукофот жамғармаси 1 млн доллар бўлган President Tech Award танлови ўтказилади
Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг President Tech Award соврини учун танлов ўтказилиб, унинг доирасида умумий мукофот жамғармаси 1 000 000 АҚШ долларини ташкил қилувчи рақамли технологиялар соҳасидаги энг яхши стартап-лойиҳалар аниқланади. Бу ҳақда IT Park матбуот хизмати Вазирлар Маҳкамасининг қарорига таянган ҳолда хабар беради.
Мусобақа асосий ва махсус йўналишларга бўлинади. Асосий йўналишлар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади: «Сунъий интеллектга асосланган технологиялар», «Ижтимоий соҳада рақамли технологиялар», «Ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги технологиялар», «Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар», «Компьютер ва мобил ўйинлар».
72 соат ичида рақамли ечим яратишни назарда тутувчи Хакатон Гран-приси эса махсус йўналишга айланади.
Мусобақа соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади:
Ҳар бир асосий тоифа учун:
1-ўрин — $100 000;
2-ўрин — $50 000;
3-ўрин — $30 000.
Хакатон Гран-приси учун (махсус беллашув) – $100 000 (битта ғолиб)
Қарорда мазкур танловни 5 босқичда ўтказиш кўзда тутилган:
- аризаларни қабул қилиш – 1-майдан 1-июлгача;
- Дастлабки саралаш – 1-июлдан 25-июлгача;
- Танланган лойиҳаларни онлайн баҳолаш – 5-сентябрдан 5-октябргача;
- Офлайн баҳолаш (Демо куни) – 5-ноябрдан 10-ноябргача;
- Ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш – 20-ноябрь – 25 декабрь.
Иштирок этиш шартлари
Танловнинг асосий йўналишида фақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, махсус йўналишда эса IT Park резидентлари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
Барча йўналишлар бўйича иштирокчилар 30 ёшгача бўлиши, жамоа аъзолари сони 3-8 киши (асосий йўналиш учун) ва 3-5 киши (махсус йўналиш учун)дан иборат бўлиши лозим.
Асосий ва махсус йўналишнинг 1 та танланган тоифасида иштирок этишга рухсат берилади. Қатнашиш бепул.
«Танловда ҳакамлик стартапларни ривожлантириш бўйича катта халқаро тажрибага эга мустақил ташкилот томонидан амалга оширилади», – дейилади IT Park хабарида. Танловнинг асосий йўналишлари ғолиблари оммавий овоз бериш йўли билан аниқланади. Хакатон натижалари эса (махсус йўналиш) эса мустақил ташкилот томонидан баҳоланади.
Шаффофлик ва ошкораликни таъминлаш мақсадида мазкур танловнинг барча босқичлари махсус порталда ўтказилади.
Танлов учун рўйхатдан ўтиш тез орада бошланади.
Шарҳлар