Ўзбекистонда қарийб 4 млн литр сифатсиз бензин аниқланди
2024 йилнинг биринчи ярмида «Ўзэнергоинспекция» мутахассислари ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари билан биргаликда истеъмолчилар томонидан табиий газ ва электр энергиясини ноқонуний истеъмол қилиш билан боғлиқ 4,5 мингдан ортиқ ҳолатларни аниқлади, дея хабар беради Энергетика вазирлиги.
Мутахассисларнинг қайд этишича, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш натижасида кўрилган жами зарар 550 миллиард 290 миллион сўмни ташкил қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли моддалар бўйича 3382 та маъмурий иш қўзғатилган.
Шунингдек, нефть маҳсулотлари сифатини назорат қилиш тадбирлари давомида корхона ва ташкилотлардан келиб тушган таҳлил қилинган 91 та ҳолатдан 3 миллион 789 минг литр сифатсиз нефть маҳсулотлари аниқланиб, бу уларнинг реализация қилинишига тўсқинлик қилган.
Шарҳлар