Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бироз пасайиши кутилмоқда

Фото: Спутник

1 июлдан 5 июлгача Ўзбекистон аҳолисини нисбатан салқин ҳаво ва эҳтимолий ёғингарчиликлар кутмоқда.

Ҳафта бошида ўтган ҳафта охирида бошланган ҳарорат пасайиши давом этади.

1 ва 2 июль кунлари Волга бўйидан салқин ҳавонинг кириб келиши ҳарорат фонини 30-33 даражагача, жанубда 35-38 даражагача пасайтиради.

Иш ҳафтаси охиригача Ўзбекистон ҳудудини салқин ҳаво тарк этади, бироқ бу кунларда кучли жазирама кутилмайди. Республикамизнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи 35-38 даража атрофида, жанубда айрим жойларда 39-41 даражагача иссиқ бўлади.

1—5 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчиликларсиз об-ҳаво кутилади, фақат 1-2 июль кунлари Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин;

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин. 1 июль куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел ҳодисалари кузатилиши эҳтимоли бор.

Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди. 1—2 июль кунлари кундузи ҳарорат 30—33°, 3—5 июль кунлари 35—38° бўлади. Кечаси 18-23 даража иссиқ бўлади. 1 июль куни шарқдан 3-8 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 12-14 м/с гача кучайиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.