Ўзбекистонда автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидаги нархларни чеклаш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон ҳукумати газ тарифлари оширилганидан кейин автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида нархларнинг кескин ошишини чеклаш чораларини кўрмоқчи. Бу Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика тармоғида бозор механизмларини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги қарори лойиҳасида назарда тутилган, деб ёзади “Газета.уз” нашри.
Ҳужжатда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Солиқ қўмитаси ва «Ўзнефтгаз» инспекциясига ўрнатилган газ ҳисоблаш ускуналарининг Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига тўлиқ уланганлигини ва онлайн режимда маълумотлар узатилаётганлигини қатъий назорат қилиш вазифасини юклаш таклиф этилган.
Шунингдек, улар ноқонуний уланиш, ёқилғи-энергия ресурсларини талон-торож қилиш ва ноқонуний истеъмол қилишнинг бошқа ҳолатларини, шунингдек, уларни содир этишга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш бўйича назорат тадбирларини янада кучайтиришлари керак бўлади. Бундан ташқари, гуруҳга келгуси олти ойда газ тўлдириш шохобчаларида табиий газнинг максимал чакана нархи 1 кубометр учун 3250 сўмдан ошмаслигини таъминлаш юзасидан қатъий чоралар кўриш топширилиши мумкин.
Тизимга ҳисобга олиш приборлари уланмаган ва маълумотларни онлайн тарзда узатмаётган ёқилғи қуйиш шохобчалари чекланган чакана нархларнинг асоссиз ошиб кетишига, ёқилғи-энергетика ресурсларининг ноқонуний истеъмол қилинишига, ўғирланишига йўл қўйса, газ таъминоти тўхтатилади.
Шарҳлар