Ўзбекистонда бензин нархи АҚШдаги нархлардан кўра қиммат
GlobalPetrolPrices платформасининг тадқиқоти бензин нархи одатда бой мамлакатларда юқорироқ, камбағал мамлакатларда эса пастроқ бўлишини, аммо АҚШ ва Ўзбекистон бу қоидадан истисно эканлигини кўрсатмоқда. 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 95 маркали бензиннинг бир литри нархи ўртача 1,137 долларни ташкил этган, бу АҚШдаги 0,911 доллардан анча юқори.
МДҲ давлатлари ичида энг қиммат бензин Ўзбекистонда. Таққослаш учун: Туркманистонда бир литр бензин 0,428 доллар, Қозоғистонда 0,534 доллар, Озарбайжонда 0,588 доллар, Россияда 0,617 доллар, Қирғизистонда эса 0,801 доллар туради. Бундан ташқари, янги GTL заводи ишга туширилганига қарамай, Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархи ҳам АҚШдагидан юқори, у ерда бир литр дизель ёқилғиси 0,898 долларни ташкил қилади.
Шарҳлар