Ўзбекистонда бешта археология ёдгорлиги музейлаштирилади

Фото: Агентство культурного наследия

Ўзбекистондаги бешта археология ёдгорлиги очиқ осмон остидаги музейларга ва туристик объектларга айлантирилади, дея хабар беради Маданий мерос агентлигининг матбуот хизмати.

Маданий мерос агентлиги Фанлар академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда археология соҳасидаги эксперт ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда, объектларни консервациялаш ва уларда очиқ осмон остида музей ташкил этиш ҳамда уни туризм объектига айлантириш чораларини кўриш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда, дейилади хабарда.

Минтақавий реставрация марказлари томонидан Тошкент шаҳар “Чилонзор оқтепаси”, Сурхандарё вилояти «Далварзинтепа», Андижон вилояти «Мингтепа», Самарқанд вилояти «Шерозқалъа», Қорақалпоғистон Республикаси “Қўйқирилган қалъа” археология объектларида бир қатор ишлар амалга оширилган. 

Самарқанд вилояти жойлашган «Шерозқалъа» археология ёдгорлигини музейлаштиришга Маданий мерос агентлиги томонидан 1 млрд. сўм маблағ, Тошкент шаҳридаги “Чилонзор Оқтепаси” археология ёдгорлигини реставрация қилиш, таъмирлаш-тиклаш ишларига 500 млн. сўм маблағ ажратилди.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида объектни консервация қилинган қисми металл конструкция билан ёпилган. Ёдгорликни тўлиқ кўриш қулайлигини яратиш мақсадида кузатиш майдончаси қурилган ва мехмонлар учун ўриндиқлар ўрнатилди, ҳожатхона ҳамда йўлаклар барпо қилинган.

Қарорда белгиланган барча ёдгорлик мажмуаларида ҳам белгилан лойиҳа-смета асосидаги ишлар амалга оширилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.