Ўзбекистонда браконьерлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга браконьерликнинг олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича топшириқ берди, дея хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
“Яшил Макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил этиш ва чиқиндилардан фойдаланишни такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда сўнгги пайтларда Ўзбекистонда дарё ва табиий сув ҳавзаларида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари кўпайгани таъкидланди.
Биргина жорий йилнинг ўзида электр жиҳозларидан фойдаланган ҳолда 39 та, тўрдан фойдаланган ҳолда 436 та ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари аниқланган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев икки вилоят ҳокими ўринбосарини ўз вазифасига эътиборсизлиги учун ишдан бўшатгани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар