Ўзбекистонда BYD электромобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Фото: Министерство инвестиций, промышленности и торговли

Жорий йилнинг 26-сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Хитойнинг BYD конгломерати ўртасида “Ўзбекистонда гибрид ва электр автомобиллар ва уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” Инвестиция битимини имзолашнинг тантанали маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати хабар беряпти.

Ҳужжатга кўра, BYD компанияси ва “Ўзавтосаноат” АЖ томонидан мамлакатимизда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқарувчи “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонаси ташкил этилади. Инвестиция лойиҳасининг биринчи ва иккинчи босқичларида режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажми 50 минг дона, учинчи босқич якунланиши билан эса бу кўрсаткич 300 минг дона автомобилни ташкил этади.

«Маросимда таъкидланганидек, BYD Uzbekistan Factory электромобиллар бўйича жаҳон етакчисининг Хитойдан ташқарида биринчи қўшма корхонаси бўлади, бунга Ўзбекистоннинг машинасозлик соҳасида саноат, фан ва техника ютуқлари ҳамда Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги туфайли эришилди», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.