Ўзбекистонда чет элга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ҳибсга олинди

Ўзбекистонда фуқароларни хорижга жўнатишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди. Самарқандда «рекрутер» Л.С. етти нафар фуқарони Англияга жўнатишни таклиф қилиб, бунинг учун жами 13 минг доллар 510 евро ва 6,8 миллион сўм талаб қилган.

Шунингдек, фуқаро Б.И. 3 нафар шахсга Польшага етказишни ваъда қилиб алдаб, 900 АҚШ долларини олаётган вақтида ушланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.