Ўзбекистонда депутатларни сайлашнинг аралаш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда

Фото: Законодательная палата

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг депутатлар корпусини шакллантиришда мажоритар-пропорционал асосда сайлаш тизимини жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Сиёсий партиялар ва Олий Мажлиснинг таклифига биноан Қонунчилик палатаси бир ой муддатда янги сайлов тизимига ўтишни тартибга солувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.

Аввалроқ, март ойида президент мандатларнинг бир қисми пропорционал тизим бўйича, иккинчи қисми эса мажоритар тизим бўйича тақсимланадиган аралаш сайлов тизимини ёқлаб чиққан эди. Бунгача сайловлар фақат мажоритар тизимда ўтказиларди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.