Ўзбекистонда дориларни давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги дори воситаларини рецепт бўйича ва рецептсиз сотиладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартибини тасдиқлашни бошлайди. Бу ҳақда Norma хабар беради.
Шунингдек, мамлакатимизда рецептсиз ёки шифокорнинг рецепти билан сотиладиган дори воситалари тўғрисидаги маълумотларни улардан тиббий фойдаланиш бўйича йўриқномада ҳамда амалиётда қўллаш учун тасдиқланган Дори воситалари, тиббиёт буюмлар ва тиббий техникалар давлат реестрида кўрсатиш талаби ҳам жорий этилади.
Юридик шахсларга айрим прекурсорларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш ҳуқуқи берилади, – дейилади баёнотда.
Улашиш:
Шарҳлар