Ўзбекистонда фактларни текшириш бўйича factchecknet.uz сайти ишга тушди

Фото: Центр развития современной журналистики

Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази жамоаси ва Ўзбекистон фактчекерлар ҳамжамияти factchecknet.uz – фактларни текшириш бўйича янги сайтни ишга туширди. Жамоа маълумотларни синчковлик билан текшириб, ишончли фактлар билан ушбу платформада натижаларни эълон қилиб боради.

Марказ жамоаси factchecknet.uz саволларга аниқ жавоб излаётган, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилиятини ривожлантиришга интилаётган ҳар бир инсон учун ишончли ахборот манбаига айланишига ишончи комил.

«Бизнинг фактчекерлар ҳар куни маълумотларнинг долзарб ва аниқлигини таъминлаш, ташвиқот манбаларини фош этиш ва расмийлар ваъдаларини текшириш устида ишлайдилар. Биз билан бўлинг, биргаликда дезинформатсиясиз, сифатли медиа маконни шакллантиришимиз мумкин», – дейилади хабарда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.