Ўзбекистонда футбол майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланди
Ўзбекистонда футбол майдонлари ва стадионлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланди. Йил охиригача барча ана шундай объектларда қўриқлаш тизимини ўрнатиш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси.
Ўзбекистон президентининг 2023 йил 3 ноябрдаги “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан нафақат таълим ва спорт ташкилотлари, балки бундай иншоотларнинг бошқа мулкдорлари ҳам футбол майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиши тақиқланади.
Қарорда таълим муассасаларида мавжуд мини-футбол майдонларини реконструкция қилиш учун маблағ ажратиш ҳам назарда тутилган. Бундай муассасаларда спорт секцияларини ташкил этиш режалаштирилган. Уларнинг мураббийлари Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказида қисқа муддатли курслардан ўтишлари мумкин бўлади.
Шарҳлар