Ўзбекистонда газ нархи келаси йили кескин ошади

фото: ivanovonews.ru

2025-йилга мўлжалланган параметрларда табиий газ нархи 36 фоизга, суюлтирилган газ нархи 25 фоизга, метан нархи 39 фоизга ошиши ҳисобга олинган. Бу ҳақда Марказий банкда ўтказилган брифингда маълум қилинди.

Шу билан бирга, “Худудгазтаъминот”нинг эслатишича, ноябрдан февралга қадар аҳоли учун табиий газдан фойдаланишнинг ижтимоий нормаси 100 дан 500 куб метргача ошади. 500 м³ ичида бир кубометрнинг нархи 650 сўм.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.