Ўзбекистонда хусусийлаштириш тўғрисидаги янгиланган қонун қабул қилинди

Шавкат Мирзиёев Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисидаги янгиланган қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра, ушбу жараён учун масъул қилиб Давлат активларини бошқариш агентлиги тайинланади.

Инвесторларга давлат корхоналари ва муассасаларини, кўчмас мулкни, шунингдек, хўжалик жамиятларидаги давлат улушларини сотиб олишга рухсат берилади.

Жумладан, хусусийлаштиришга кимошди савдоси, танлов савдолари, ижарага бериш йўли билан кейинчалик хусусийлаштиришга йўл қўйилади.

Қимматли қоғозлар биржа савдолари орқали хусусийлаштирилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.