Ўзбекистонда илк маротаба “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” ташкил этилади
Лойиҳа Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Давлат бошқаруви академияси томонидан Ханнс Зайдел жамғармаси ҳамда Бавария давлат бошқаруви мактаби ҳамкорлигида амалга оширилди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистонда илк бора хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилаётган “Ҳокимликка тайёрлаш мактаби” қўшма таълим дастури энг аввало замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги раҳбар кадрларнинг захирасини яратишни мақсад қилиб олган.
Дастурга туман (шаҳар) ҳокимлари лавозимига захирага олинган кадрлар орасидан 56 нафар номзод (КПИ кўрсаткичларига мувофиқ) танлаб олинди.
Шарҳлар