Ўзбекистонда қиш – Сурхондарёда эса бодом гуллади

Фото: хокимиат Сурхандарьинской области

Сурхондарёда бодом гуллаган. Воҳада кейинги кунларда кузатилаётган илиқ ҳаво таъсирида Бойсун туманида бодом дарахти гуллади. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бунга ўз муносабатини билдирган.

«Қиш фаслининг бу вақтида бодомнинг уйғониши ҳали олдинда турган совуқлар таъсирида нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Шу сабабли боғбонларимиз дарахтларнинг эрта уйғонишини олдини олиш, совуқ урушидан асраш мақсадида қатор чора-тадбирларни амалга оширишлари лозим бўлади», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Жумладан, мутахассислар бодомнинг эрта уйғониши ва гулини совуқ урмаслиги учун куз фасли ва феврал ойида оҳакка соз тупроқ қўшиб оқлашни тавсия этади. Оқ ранг қуёш нурининг танага тўғридан-тўғри тушиш даражасини пасайтиради. Бунинг натижасида дарахт кечроқ уйғонади ва гулини совуқ уруши камаяди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.